Жиззахда 26 бош от ўғирлаган уч нафар жиноятчи қўлга олинди

Уч нафар жиноятчи 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани дала майдонида юрган 26 бош отларни ўғирлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Жиззах вилоятида 26 бош от ўғирлаган шахслар қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, Фориш туманида 20-март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи фуқаро вилоят ИИБга мурожаат қилади. Фуқаро ўз аризасида 2017-2018 йиллар мобайнида Фориш тумани Эгизбулоқ ҚФЙ ҳудудидаги дала майдонида юрган 26 бош отлари йўқолганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган уч киши аниқланган ва қўлга олинган.

Ҳозирда илгари қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов давом этмоқда