Янги номлар бор: Эктор Купер терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер 28 май - 12 июнь кунлари ўтказиладиган йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:

Дарвозабонлар:

Санжар Қувватов (“Пахтакор”) 

Илёсов Жавоҳир (“Локомотив”) 

Суюнов Элдор (“Пахтакор”) 

Эргашев Ботирали (“Динамо”) 

Ҳимоячилар:

Кримец Егор (“Пахтакор”) 

Исмоилов Анзур (“Локомотив”) 

Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  

Тўхтахўжаев Ислом (“Локомотив”) 

Зотеев Олег (“Локомотив”) 

Сайфиев Фаррух (“Пахтакор”)

Комилов  Акромжон (“Пахтакор”) 

Ҳошимов Даврон (“Локомотив” )

Алижонов Ҳожиакбар (“Пахтакор”) 

Яримҳимоячилар:

Ҳамробеков Одилжон (“Пахтакор”) 

Аҳмедов Одил (“Шанхай СИПГ”, Хитой)

Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония)

Алибоев Икром (“Сеул”, Жанубий Корея)

Урунов Остон (“Навбаҳор”) 

Машарипов Жалолиддин (“Пахтакор”) 

Ибрагимов Достон (“Бухоро”)

Рўзиев Қувондиқ  (“Қўқон-1912”)

Мирзаев Сардор  (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:

Шомуродов Элдор (“Ростов”, Россия)

Сергеев Игорь (“Пахтакор”) 

Абдухолиқов Темурхўжа (“Локомотив”)

Маълум қилинишича, легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Шунинг учун Туркияга қарши ўйинда улар  иштирок эта олишмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади.