Транспорт вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари қайси мақсадларда сарфланади?

“Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Очилбой Раматов раҳбарлик қиладиган вазирлик ташкил этилди

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

- транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;

- автовокзаллар, автостанциялар ва бекатларни қуриш;

- Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;

- транспорт соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

- ходимларни рағбатлантириш.

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш ҳайъат томонидан амалга оширилади.

Ҳайъат ўз фаолиятини Ижро этувчи орган орқали амалга оширади. Унинг таркиби транспорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.