ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Жорий йил 25 май куни Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройида 2019 йил битирувчилари учун концерт дастури ташкил қилинди.
Бу ҳақда “Ўзбеконцерт” матбуот хизмати хабар қилди.
“Дастурнинг энг кулминацион нуқтаси бу албатта, аввалдан эълон қилинган россиялик хонанда Максимнинг чиқиши бўлди. Унинг қўшиқларини битирувчилар қўшилишиб куйлашди”, - дейилган хабарда.
Мазкур дастурда кўплаб ўзбек эстрада юлдузлари қатнашишди.