Одесса марказидаги колонияда исён кўтарилди – воқеа жойидан лавҳа

Одесса марказида жойлашган колонияда маҳбуслар исён кўтарди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. Одесса марказида жойлашган 51 – сонли колонияда маҳбуслар исён кўтарди.

Тожикистондаги колонияда исёнга раҳбарлик қилган шахслар маълум бўлди

Хабарда айтилишича, юздан ортиқ маҳбус колония ичида киришни тўсиб қўйди ва 6 нафар тиббиёт ишчи ва қуриқчиларни гаровга олди.

Айрим маълумотларга қараганда, 15 нафар маҳбус қочиб кетди. Таъкидланишича, маҳбуслар колонияда ўт қўйиб, маъмурий бинони босиб олишга ҳаракат қилди.

Исёнинг сабаби маҳбусларнинг қониқарсиз шарт-шароити ва “сифатсиз овқатланиш” деб айтилмоқда.

Исён оқибатида 3 нафар маҳбус ва икки нафар қуриқчи жароҳат олгани ҳақида хабар берилмоқда.

Қамоқхона яқинига қўшимча полиция ва Миллий гвардия қўшинлари олиб келинди.

Жиноий иш қўзғатилди.

Видеода полиция ходимлари воқеа жойида ҳаракатлари акс этган.