Ҳабиб Нурмагомедов отаси билан кураш тушди - видео

Интернетда Ҳабиб ва Абдулманоп Нурмагомедовлар биргаликда машқ ўтказиш жараёни акс этган видео пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ижтимоий тармоқда видео жойлаштирди. Унда чемпион отаси Абдулманоп Нурмагомедов билан машқ жараёни акс этган.

Мендес Нурмагомедов отаси билан спарринг тасвирга олинган видеони жойлаштирди.

“У айтдики, яна бир бор ҳаракат қилади, бироқ натижа ўша бўлади, чунки Ҳабиб энг улкан тўсиқ – отаси Абдулманопга қарши курашмоқда”, - деб ёзган Мендес.

Бундан аввал Россияда хизмат кўрсатган мураббий Абдулманоп Нурмагомедов кураш бўйича аёллар терма жамоасида масалаҳатчи бўлиб ишлаши маълум бўлди.