Катта жанжалдан сўнг Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

Ўзбекистонликлар билан бўлган жанжалдан сўнг бир қанча вақт ўтиб, Ксения Собчак Ўзбекистонга ташриф буюришга аҳд қилган кўринади. Ҳозирда телебошловчи Самарқанд кўчаларида кезмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Ксения Собчак Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда телебошловчи ва блогер ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Собчак Самарқанддаги жаҳонга машҳур ва Ўрта Осиё меъморчилигининг ноёб ёдгорлиги бўлган Гўри Амир мақбарасига ташриф буюрди.

Катта жанжалдан сўнг Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

“Ўзгача куч-қувват”, - дея ёзган у.

Катта жанжалдан сўнг Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

Шунингдек, Ксения Собчак бир неча савдо расталарини айланиб, ўзига сўзана харид қилди.

Катта жанжалдан сўнг Ксения Собчак Ўзбекистонга келди

Собчак жойлаштирган суратлардан унинг Самарқанд Регистонидаги ноёб ёдгорлик ва ўзига хос Тиллақори мадрасасига ҳам ташриф буюрганини пайқаш қийин эмас.

Россиялик телебошловчининг Ўзбекистонга нима мақсадда келгани ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2017-йилда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний "Дождь" телеканалида Ксения Собчак билан суҳбатида ўзбекистонликлар Пушкинни танимасликларини иддао қилган эди.

Ўзбекистонликлар эса ўз навбатида уларнинг “Ўзбекистонда ҳеч ким Пушкинни танимайди”, деган сўзларига муносиб равишда жавоб қайтаришган эди.

Интернет фойдаланувчиларидан бири Ксения Собчак ва Алексея Навальнийни Ўзбекистонга меҳмон бўлиш келишга таклиф қилиб, инсонлар бу ерда қандай ҳаёт кечиришларини кўрсатишини ваъда қилган эди.

Эҳ, Пушкин, Пушкин!

Эҳтимол, Ксения Собчак маслаҳатларга қулоқ солган, яна ким билсин.