Гуллар байрами: Наманганда гўзал тантана - видео

Наманганда беш кун давомида гуллар байрами фестивали ўтмоқда.
Sputnik

Фестивал 59-чи марта ўтказилмоқда. Анъанавий “Гуллар байрами” Намангандаги Бобур боғида ташкил қилинди.

Байрамни гулларга бурканган автомобиллар карвони бошлаб берди — 100 дан ортиқ турли русумдаги машиналар Наманган аэропортидан шаҳар марказидаги боғ сари йўл олди. Улар орасида кўплаб ретро автомобилларни ҳам кўриш мумкин.

Sputnik мухбири Рамиз Бахтияров байрам тантанаси ҳақида видео лавҳа тайёрлади.