Трамп тўрт кунлик ташриф билан Японияга келди

Трамп билан бирга Токиога унинг рафиқаси Мелания ҳам келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп шанба куни тўрт кунлик ташриф билан Японияга етиб келди. Бу ҳақда NHK телеканалида Токиодаги Ханэда аэропортидан тўғридан-тўғри трансляция намойиш этилди.

ОАВ: Япония ҳукумати императорнинг тахтдан воз кечишига тайёргарлик кўрмоқда

Трамп билан бирга Токиога унинг рафиқаси Мелания ҳам келган.

Ташриф давомида Трамп император Нарухито ва бош вазир Синдзо Абэ билан учрашади, сумо бўйича учрашувни томоша қилади, америка ҳарбий базасига боради. Шунингдек, анъанавий япон ресторанида турли тансиқ таомларни тотиб кўради. "Робатаяки" ресторанларида таомларнинг барчаси ташриф буюрувчилар кўз ўнгида кўмир устида тайёрланади.

Трамп "хризантема тахти"ни император Нарухито эгаллаганидан буён биринчи расмий меҳмон бўлди. Императорни тахтга чиқариш маросими 1 май куни бўлиб ўтди ва айнан шу санадан Японияда император Нарухито ҳукмронлиги даври бошланди. Бу давр Рэйва даври деб ном олди.

Эслатиб ўтамиз, Америка расмийлари АҚШ президентларининг Япония императори томонидан қабул қилинишини ўзларига кўрсатилаётган "катта ҳурмат" тимсолида кўрсатишни хуш кўрадилар.

Япония императори — давлат ва халқ бирлиги тимсоли бўлиб, фақат рамзий давлат раҳбари ҳисобланади. Японияда давлат тизими Конституцион монархия ҳисобланади. Давлат бошқаруви ва барча муҳим қарорлар Бош вазир ва парламент томонидан амалга оширилади.