ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Украина тергов давлат бюроси “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда Пётр Порошенко томонидан 300 миллион долларни қонунийлаштириш ҳолати бўйича жиноий иши қўзғатилган.
Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Бугун янги жиноят иши рўйхатга олинди ва “Кузня на Рыбальском” заводини сотишда Пётр Порошенко офшор ҳаракатлари оқибатида 300 миллион долларни қонунийлаштириш ҳолати бўйича текширув бошланди”, - деб таъкилади ҳуқуқшунос Андрей Портнов.
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши учинчи жиноий иш бўлади. Бундан аввал Порошенкога қарши “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатлар ҳамда давлатга хиёнат айблови билан жиноий ишлар қўзғатилганди.