Қобулдаги масжидда портлаш содир этилди, диний етакчи ҳалок бўлди

Қобулдаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 16 киши жароҳатланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Афғонистон пойтахтида масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.

Портлаш жума куни шаҳарнинг шарқий қисмида содир бўлди. Хабарда айтилишича, портлаш оқибатида  диний етакчи ҳалок бўлди.