ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Бишкек бозорларида 4 соат ичида 5 та ОИВ вирусини юқтирган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
24 май куни Қирғизистон пойтахтининг учта йирик – Ўш, Ўрта-Сай ва Аламедин бозорларида ОИВга ихтиёрий тест текширув ўтказилмоқда. Бу республика ОИТС маркази ташаббуси билан ўтказилмоқда.
“Тест ишончлиги – 99,5 фоиз. Соат 11-00 да кўнгиллилар сухбатдан ўтиш ҳақида тушунтириш ишларига кетишди. 4 соат ичида 300 яқин киши тестдан ўтди. Ўрта-Сай ва Аламедин бозорларида 2 нафардан, Ўш бозорида – 1 нафар фуқаро ОИВ вирусини юқтиргани ҳақида хабарлар келди”, - деб таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аубар Султангазиев.
Икки нафар фуқаро суҳбатдан ўтиб, шаҳар ОИТС марказига йўл олди.
“Мен шок ҳолатидаман. Агар 300 ни 5 га бўлса, икки фоиздан кам чиқади. Агар аҳолининг икки фоизида ОИВ бўлса, тўлақонли эпидемия, деярли пандемия деса ҳам бўлади”, - деб таъкидлади эксперт.
Султангазиевнинг сўзларига кўра, “ОИТС” маркази тест натижалари қайта текшириб чиқади. Агар улар тасдиқланса, ҳукумат соғлиқни сақлаш соҳасида кўплаб дастурларни қайта кўриб чиқиши керак бўлади.