Ифторлик учун таом тайёрламади: қувайтлик эр хотини устидан полицияга шикоят қилди

Қувайтлик эркак ифторлик учун таом тайёрлашдан бош тортгани билан рафиқасини “асосий инсон ҳуқуқлари”ни бузганликда айблади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Қувайтда истиқомат қилувчи киши ўз хотини устидан полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар қилди.

Коинотнинг турли бурчакларида Рамазон ойининг ўзгача шукуҳи

Қувайтлик эркак ифторлик учун таом тайёрлашдан бош тортгани билан рафиқасини “асосий инсон ҳуқуқлари”ни бузганликда айблади.

Эркак рафиқасини унга ифторлик тайёрлаб бериш кераклиги ҳақида ишонтиришга ҳаракат қилади.

Эрнинг сўзларига кўра, аёл унинг илтимосини қатъиян рад этганидан кейин у полицияга боришга мажбур бўлди.

Ҳайрон бўлган ҳуқуқ тартибот орган ходимлари жиноят таркибининг аломатлари бўлмагани сабабли унинг аризасини қабул қилишни рад этишди.