ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Ўзбекистон - Корея Халқ Демократик Республикаси жамоалари ўртоқлик ўйинини туркманистонлик ҳакамлар бошқаради. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Мазкур ўйинни туркманистонлик Чоримурод Қурбонов бошқариб боради. Унга қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмад Бегназаров ёрдам беришади.
Ўзбекистон - КХДР ўртоқлик учрашувини туркманистонлик ҳакам бошқаради
© Пресс-служба Ассоциации футбола Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг КХДРга қарши ўртоқлик ўйини 7 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00да Тошкентдаги "Миллий" стадионда бўлиб ўтади.