Украинада Зеленский истеъфосини талаб қилишмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси учун петиция эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси учун петиция эълон қилинди

РИА Новостининг хабар қилишича, петиция Украина президенти сайтида рўйхатга олинган.

Зеленскийнинг истеъфога чиқишини қўллаб-қувватлаб айни дамда петицияни 4405 киши имзолаган. Петиция расман кўриб чиқилиши учун 90 кун берилади ва шу вақт мобайнида 25 минг имзо йиғиши лозим. 

Зеленский президентлик курсисидан шикоят қилди

Петиция матнида “халқ хизматкори”нинг сайловолди жараёнида шаклланган ўз халқи олдида маънавий масъулиятга эга эмаслиги ва йўл қўйиб бўлмайдиган вазиятни юзага келтиргани қайд этилган.

“Шу муносабат билан, биз, Украина халқи, Украина президенти лавозимидан зудлик билан истеъфога чиқишингизни талаб қиламиз”, - дейилади петиция матнида.

Муаллифлар Зеленскийни аниқ бир ваъда ва сиёсий кўрсатмалар бермасдан, норозиликларни бирлаштирганликда айблашган. Шунингдек, у президент этиб сайланган сўнг аниқ бир йўл ва йўналишга эга эмаслигини баён қилишган.

Петиция муаллифларига кўра,  янги давлат раҳбарини аслида 73 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватламайди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтказилган сайловнинг иккинчи турида амалдаги президент Петр Порошенкони катта фарқ билан ортда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди. У сайловда иштирок этган украинларнинг рекорд даражада 73,22 фоиз овозини олишга муваффақ бўлди.