Тунда йўлга чиққан автобусларни ЙПХ кузатиб боради – янги қонун

Ушбу йилнинг 1 сентябридан тунда ҳаракатланаётган йўловчи автобусларни ЙПХ кузатиб қўяди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тунда йўлга чиққан йўловчи автобусларни ЙПХ автомобили кузатиб боради. Бу ҳақида Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.

“2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб янги тартиб ўрнатилсин. Унга кўра йўловчиларни тунги вақтда ташиш фақат ички ишлар органларининг махсус жиҳозланган автомобилларида амалга оширилсин”, - дейилган ҳужжат матнида.

Ушбу янги тартиб вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро, туристик ва болаларни ташувчи автобусларга таалуқли дейилган хабарда.

Тошкент яқинида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди

Йўловчи ташувчи компаниялар 1 сентябрдан бошлаб ўз автобусларига ҳайдовчи чарчаганини аниқловчи мосламалар ўрнатишлари керак бўлади. Қатновлар орасида дам олишга 12 соатдан кам вақти бўлган ҳайдовчилар қайта ишлашга қўйилмайди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, ишлаб чиқарилганига 15 йилдан кўп бўлган автобусларда йўловчи ташиш ман этилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 28 апрели тунда Тошкент вилоятида ичида мактаб ўқувчилари бўлган атобус ЙТҲга учраб ёниб кетган эди. Шундан кейин Ўзбекистон Ҳукумати тунги вақтда автобуслар ҳаракати устидан назоратни кучайтиришга қарор қилган.