Раҳмон қарийб 100 нафар маҳбусни афв этишдан бош тортди

Маҳбуслар илтимосномаси улар томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси туфайли рад этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 99 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларини рад қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб хабар қилмоқда.

“Нега менинг фарзандларим номидан гапирасан?”: Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди

Тожикистон Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу шахсларнинг илтимосномалари кўриб чиққилгандан сўнг улар томонидан содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражаси туфайли рад этилган.

Хабарда таъкидланишича, маҳкумларнинг шахси, етказилган зарар миқдори, қамоқхоналардаги хулқ-атвори ва Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича махсус комиссия тақдимномаси ҳам инобатга олинган.

Эмомали Раҳмон Божхона ва Миллий банк раҳбариятини жазолади

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни кечаси Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибли қамоқхонада маҳбуслар исён кўтаришди. Исён оқибатида 3 нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 нафар маҳбус сақланади.