ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Озарбайжон президентининг тўнғич қизи Лайло Алиева Самарқандга келди. Бу ҳақда Uzbekistan.travel Telegram-канали хабар қилди.
У Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расалхонаси ва Бибихоним масжиди билан танишишди.
Шунингдек, Самарқанд паловини татиб кўрди, таом унга жуда маъқул келди.
Лайло Алиева, тарихи, маданияти ва таомлари билан машҳур бўлган Самарқандга яна келиш нияти борлигини айтиб ўтди.