ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Троице-Сергиев Лавра черкови руҳонийси қўлга олинди. У монахга ҳужум қилишга гумон қилинган. РИА Новости хабарига асосан.
Дастлабки маълумотларга кўра, руҳоний 62 ёшли монахни черковга келган фуқаролар томонидан берилган пулни ўзлаштиришда гумонсирайди.
Руҳоний маст ҳолатда монахга ташланиб, унга пичоқ билан бир неча марта зарба беради.
Жароҳатланган монах шифохонага етказилди.
Полиция руҳонийни ҳибсга олди. Жиноят иши қўзғатилди.