ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Шу бугун дунёнинг турли бурчакларида "Коинот кўрки - 2020" тўртинчи халқаро гўзаллик танловига кастинг бошланди. Бу ҳақда танлов матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги мавсумда лойиҳа ўз форматини тўлиқ ўзгартирган ва эндиликда танлов гўзаллик танлови сифатида эмас, балки гўзаллик ва ижод фестивали сифатида намоён этади.
Танловда бўйи 165 смдан юқори, 18дан 30 ёшгача бўлган ижтимоий-фаол қизлар иштирок этишлари мумкин.
Тошкентда ўтказилган гўзаллик танловида қозоғистонлик модель ғолиб бўлди >>>
Иштирокчиларнинг оилавий аҳволи аҳамиятга эга эмас, аммо фарзанди бўлган аёллар фестивалда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Иштирок этишни хоҳловчи қизлардан фестивалнинг http://www.beautyofuniverse.com/registration сайтида анкетани тўлдириш талаб этилади.
Айтганча, танловдаги қизларнинг купальникларда чиқишлари бекор қилинди, унинг ўрнини - ижодий танлов эгаллади. Фестиваль ғолибалари ҳайъат аъзоларига турли илмоқли саволлар беришлари, шунингдек, Ер сайёраси табиатини асраш ҳамда дунёда эзгулик кўпроқ, негатив камроқ бўлиши учун нима қилиш лозимлиги ҳақида ўз видеоматериалларини тақдим этишлари мумкин бўлади.
Ҳар бир ўзбек аёли маликалигини исботладим - биринчи Тошкент гўзали билан интервью >>>
2020 йилда ушбу танлов ўзининг илк юбилейини нишонлайди (2015-2020), шу боис халқаро фестиваль финали Каннларда, Францияда, Фестиваллар ва конгресслар саройида бўлиб ўтади.