Ўзбекистонга яна нечта АЭС керак?

Электр энергияси – бу иш ўринлари дегани. Ўзбекистонда барчани иш билан таъминлаш учун яна нечта АЭС керак? – эксперт фикри.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Ўзбекистон ривожланиши учун яна қанча электр қуввати-ю нечта АЭС қуриш керак? Ушбу саволга россиялик шарқшунос, сиёсатчи Дмирий Верхотуров жавоб берди.

Россия ва Ўзбекистон АЭС учун майдонча танлаш масаласини муҳокама қилди

Яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига бўлган ташрифи чоғида GM Uzbekistan заводидан 10 мингта иш ўрни ташкил қилишни талаб қилди. Сабаб - бугунги кунда Андижон аҳолиси орасида ишсизлик даражаси 30%ни ташкил қилмоқда. Бу 400 минг киши дегани. Улардан 283 минги иш қидириб хорижий давлатларга кетган бўлса 134 минги ўз юрида қолмоқда. Уларга иш ўринлари керак.

Дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкин-ки, замонавий саноат корхонасида бир иш ўрнини таъминлаш учун йилига 40 минг кВт/соат энергия керак бўлади. Масалан Россиянинг жанубий вилоятларида ҳар бир ишчига йилига айнан шунча миқдорда электр энергияси тўғри келади. Марказий ҳудудларида эса – 45,4  минг кВт/соат энергия керак.

АҚШда эса ҳар бир ишчига йиллар энергия харажати - 55,2 минг кВт/соатни, Австрияда – 46 минг кВт/соатни ташкил қилади. Муайян мамлакат ва ҳудуд учун ушбу кўрсатгич, иқлим шароити, саноат мураккаблиги ва бошқа кўрсатгичлардан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин.

“Шуни аниқ айтиш мумкин-ки, одамларни саноат соҳасида банд қилиш учун - соҳани етарли миқдорда электр энергияси билан таъминлаш керак. Энергия таъминотига кафолат бўлмаса – инвесторлар ҳам ўз лойиҳаларини бошламайди”, - дейди эксперт.

Оддий ҳисоб-китоб билан аниқланганда, келажакда Андижон вилоятида 400 минг иш ўринлари яратиш учун эса йилига 16 миллиард кВт/соат электр энергияси керак. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясининг 26% ёки 4/1 қисми дегани. Бунга эришиш учун Андижонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажмини кескин ошириш керак. Масалага бутун Ўзбекистон миқёсида қараладиган бўлса, янада кўпроқ электр энергияси керак бўлади.

Тошкентдаги МИФИ битирувчилари Ўзбекистон атом соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

Ўзбекистонда “Росатом” Ўзбекистонда қураётган биринчи АЭС 2028 йилда  қуриб битказилади. Унинг иккита блокининг умумий қуввати - 2,4 гигаватт-соатни ташкил қилади. Бир йилда ушбу электр станция 17,4 миллиарда кВт/соат энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Шартли равишда, қурилаётган АЭС 435 минг кишини иш билан таъминлайди, дейиш мумкин.

Меҳнат вазирлиги эълон қилган статистикага кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ишсизларнинг умумий сони 1 млн 368,6 минг кишини ташкил қилди.

Албатта, ушбу фуқароларнинг барчаси ҳам саноат соҳасида ишламайди ва бунинг иложи ҳам йўқ. Республикага қишлоқ хўжалиги ҳам, хизматлар соҳаси ҳам керак.

Агар ушбу ишсизлардан дейлик 30 %  - 410 минг киши, келажакда саноат соҳасида ишласа уларга йилига 40 минг кВт/соатдан энергия керак бўлади. Қолган 70 %  - 960 минг киши бошқа соҳаларда ишласа – уларга 13 минг  кВт/соатдан энергия керак бўлади.  Ҳисоблаб чиққанда яқин йиллар ичида Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқаришни 28,8 миллиард кВт/соатга (+47 %) ошириш эҳтиёжи пайдо бўлади.

Яъни Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун камида яна битта атом электр станцияси керак бўлади. Хорижда ишлайдиган ўзбекистонликлар қайтиб келганидан сўнг (улар албатта қайтиб келади)  уларга ҳам иш ўринлари керак бўлади. Бунинг устига Ўзбекистон аҳолиси сони илдам ўсиб бораётганини ҳам унутмаслик керак.

“Менинг фикримча, Ўзбекистонга умумий йилллик қуввати 87,3 млрд кВт/соат бўлган яна 8-10 та ВВЭР-1200 турдаги энергоблок керак бўлади. Бу 5та АЭС дегани.Ўшанда барча ишсизларни етарли даражада иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади”, - деб хулоса қилади Верхотуров.

Ўзбекистон келажакда, барибир, электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш йўлидан боради. Табиий шароит, дарёлар суви, табиий газ ва кўмир ресурслари камайишини ҳисобга олган ҳолда, атом электр станциялари – узоқ муддатли истиқболда, энг ишончли электр манбаи бўлиб қолади.

Албатта АЭС қуриш, ундан фойдаланиш -  бу оддий иш эмас. Ушбу соҳа ҳар бир техник шарт ўта жиддий ёндашувни ва унга амал қилишни талаб қилади.