Россия ҳарбийлари янги “Авангард” ракета мажмуасини қабул қилишни бошлади

Йил якунига қадар “Авангард” ракета мажмуаларини жанговар навбатчиликка қўйиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Россия стратегик ракета қўшинлари “Авангард” мажмуаларини қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда РСРҚ қўмондони Сергей Каракаев маълум қилди.

Сурияда террорчилар Россия авиабазасига ҳужум қилди

Унинг сўзларига кўра, Оренбург вилоятида “Авангард” мажмуасини ўрнатиш учун тузилма ташкил қилинган. Йил якунига қадар жанговар навбатчиликка қўйиш режалаштирилган.

Ўтган йили Мудофаа вазирлиги “Авангард” мажмуасининг гипертовушли ракетасини синовдан ўтказди.

Ракета Оренбуржьедаги Домбаров туманидан старт олди ва 6 минг км масофада Камчаткада ўрнатилган нишонга тегди.

Ҳарбийлар маълумотларига кўра, ракеталарни синовдан ўтказиш дастури тўлиқ бажарилди.

Владимир Путин “Авангард” мажмуасини АҚШ ракетага қарши мудофаа тизимига “етарли ва ассемметрик” жавоб деб атади.