Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Самарқандда Sahid Imam Al-Bukhari меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Самарқандда Sahid Imam Al-Bukhari меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси хабар берди.

Индонезиянинг Sahid Group компанияси президенти Ҳарияди Сукамдани ва компаниянинг бошқарувчи директори Вива Ҳерламбанг Имом ал-Бухорий мажмуасида ҳудудида SAG компанияси билан ҳамкорликда меҳмонхона қурилишига старт беришди.

Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Бу жаҳон Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона бўлади.

Таъкидланишича, биринчи босқичда 100 хона ташкил этиш, кейинги 5 йилликда хоналар сонини 300 тага етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, меҳмонлар SAHID бошқарувига ўтказиладиган Самарқанд шаҳридаги Sahid Royal Palace меҳмонхонаси қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Маросимдан сўнг меҳмонлар Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази билан танишиб, Имом ал-Бухорий қабрини зиёрат қилишди.