Дунёдаги энг ғамгин ҳикоя ёхуд донор қизалоқ учун куйланган қўшиқ – видео

Шифокорларнинг ота-онаси унинг органларини муҳтож бўлганлар учун қурбон қилган жажжи қизалоқ шарафига қўшиқ куйлаши интернет фойдаланувчиларининг юрак-бағрини тилка-пора қилди.
Sputnik

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеода шифокорлар 22 ойлик жажжи қизалоқни жарроҳлик бўлимига олиб кириб кетаётгани тасвирланган. Улар қизалоқ шарафига Amazing Grace қўшиғини куйлашди.

Коралин Соболикнинг мияси қаттиқ жароҳатланган. Шу боис унинг ота-онаси бошқа кишилар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида қизалоқнинг барча органларини донор сифатида олишларини васият қилишди.

“Мен сени ҳамиша яхши кўраман. Сен уч киши ҳаётини сақлаб қоласан”, - дея фиғон қилади унинг онаси.

Бир кун илгари Коралин даҳшатли вирусга қарши курашди, бугун эса унинг мияси ишдан чиқди. Қизалоқнинг жигари, юраги ва буйраклари ушбу органларга муҳтож бўлганларга кўчириб ўтказилди. Шу тариқа қизалоқ уч кишига янги ҳаёт бахш этди.

Инсон юрак-бағрини пора қилувчи видео кўп муҳокама сабаб бўлди ва фойдаланувчилар қизалоқнинг ота-онасига тасаннолар айтишди.