“Бу ҳали ҳолва”: Порошенкога қарши яна бир жиноий иш қўзғатилди

Украина коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Порошенкога нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Украинада собиқ президент Пётр Порошенкога нисбатан янги жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Бошланди”: Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат моддаси билан жиноий иш қўзғатилди

Хабарда ёзилишига кўра, Украина коррупцияга қарши курашиш прокуратураси Порошенкога нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилган.

Собиқ президентнинг “Центрэнерго” ОАЖда лавозимларни тақсимлашдаги ҳаракатларининг қонунийлиги текширилади.

Эслатиб ўтамиз, Украина давлат тергов бюроси Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови билан жиноий иш қўзғатгани хабар қилинган эди.