Янги Зеландияда масжидга ҳужум қилган шахсга қўшимча айблов эълон қилинди

Янги Зеландия тарихида “террорчилик ҳаракатда иштирок этиш” моддаси илк бор қўлланилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Янги Зеландия полицияси Крайстчерчдаги иккита масжидга ҳужум уюштирган Брентон Таррантга теракт содир этганликда айбламоқда.

Facebook Янги Зеландия теракти акс этган видео тарқалишини олдини олди

Таъкидланишича, 28 ёшли австралиялик 50 кишини ўлдириш ва 39 кишини ўлдиришга уриниш бўйича айбловлар эълон қилди.

 20 май куни полиция айбловларга “террорчилик ҳаракатда иштирок этиш” моддасини қўшиб қўйди.

Янги Зеландия тарихида бу модда биринчи марта қўлланилмоқда. Тергов давом этмоқда.

15 март куни қуролланган шахслар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида жойлашган иккита масжидга ҳужум уюштирган.

Улар масжид ичкарисига кириб, отишма уюштирган.

Ҳужум оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳатланди. 28 ёшли Брендон Таррант ҳозирга қадар ҳужумда айбланаётган ягона шахс. У ҳужумдан кўп ўтмай қўлга олинган.

Таррант умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.