Хорижий фуқароларга ер сотмаймиз – Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Костанай вилоятида ер масаласи бўйича ўтказилган учрашувда бу ҳақда баёнот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев айтган баёнотига кўра мамлакат ерлари хорижий фуқароларга сотилмайди.

Президент баёнотини матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасига жойлаштирди.

“Хорижий фуқароларга ер сотилмайди. Бу президент сифатида позициям”, - деб таъкидлади Токаев учрашувда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2016 йилда Ер кодекси қоидаларини муҳокама қилиш чоғида (чет эл фуқароларига 10 йилдан 25 йилгача ижара шартларини кўпайтириш таклиф қилинган) қатор вилоятларда митинг ва норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

Шу сабабли Ер кодекси қабул қилиш юзасидан 2021 йилгача мораторий жорий этилганди.