Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди қандай ўзгармоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуритилган Орол денгизи тубида ҳимоя ўрмонзорларини ташкил қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Sputnik

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, ҳимоя ўрмонзорларини ташкил қилиш учун 1 минг 532 тонна саксовул ва қорабурак уруғлари тайёрлаб қўйилди.  

Қумдан ҳимоя қилиш мақсадида 67,4 км қамишдан ҳимоя чизиқлари экилган.

Режалаштирилган умумий майдондан (500 минг га) 461 минг 60 га экиш ишлари амалга оширилди. Бу ишда 748 нафар ходим ва ҳарбий хизматчи ҳамда 460 қишлоқ хўжалиги техникаси қатнашди. Уруғларни Мўйноқ туманининг бутун аҳолиси ёрдам берди.

Бу билан иш тўгамайди – яна 15 минг гектар майдонда экиш ишларини амалга ошириш зарур.