Хроленко ўзбек-беларус машғулотлари ҳақида: кўлам эмас, воқеанинг ўзи муҳим

Наманган вилоятининг Ғурумсарой полигонида Ўзбекистон – Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларга старт берилди. Sputnik шарҳловчиси Александр Хроленкога кўра, бу собиқ иттифоқ мамлакатларининг хавфсизлик масалаларида кучларни бирлаштиришидан дарак беради
Sputnik

Ўқув манёврлари 27 майга қадар давом этади, тадбирлар давомида икки мамлакат ҳарбий хизматчилари тактик ва амалий ҳаракатлар устида ишлайдилар.

Ўзбекистон ва Беларус махсус бўлинмалари жанг амалиёти ўтказади

Ҳарбий экспертнинг фикрича, айни ҳолатда бу машғулотларнинг кўлами эмас, балки бундай тадбирнинг ўтказилиши факти муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ҳамкорлик ҳақида дарак берадиган стабил омилдир.

Тадбир мамлакатда илк маротаба ўтказилиши эса икки мамлакат ҳамда собиқ иттифоқ халқларининг турли соҳаларда кучларни бирлаштиришга бўлган муқаррар интилишларини акс эттиради. Айни ҳолатда Беларусь ва Ўзбекистон ўртадаги минглаб километр масофа ва қўшни мустақил давлатлар чегаралари билан ажралиб туришларига қарамай, улар бу тадбирни амалга оширдилар.

"Бундай турдаги ҳарбий ҳамкорлик стратегик характерга эга ва истиқболда ривожланиб бораверади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу машғулотлар қўшниларга таҳдид қилмайди, балки бутун собиқ иттифоқ маконида хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади", - деди Хроленко.

Эксперт Беларусь делегациясининг келиши муносабати билан уюштирилган тантанали қабул давлатлар ҳамкорлиги ўзгача стратегик даражага эгалигидан далолат беришини қайд этиб ўтди.

Апрель ойи охирида Қозоғистон пойтахтида МДҲ давлатлари ҳарбий олий даргоҳлари ассоциациясининг илк мажлиси бўлиб ўтган эди. Тадбирда еттита давлатдан 18та олийгоҳ вакиллари иштирок этдилар, хусусан Беларусь ва Ўзбекистон вакиллари ҳам.

Умумий мувофиқлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ишлари давом этмоқда. Бу бой берилган алоқаларни тиклашнинг яна бир муҳим йўналишидир.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Хроленко ўзбек-беларус машғулотлари ҳақида: кўлам эмас, воқеанинг ўзи муҳим