Бухоролик 28 яшар йигит рашк сабабли ўз хотинини бўғиб ўлдирди

Прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати 20 май куни Бухоро вилоятида юз берган қотиллик ҳақида хабар қилди.  

Хоразм вилоятида обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Хабарда айтилишича, 20.05.2019 йил соат 02:30 ларда Ғиждувон тумани, Шўрча маҳалласида яшовчи фуқаро Б.М. (1991 й.т.) ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи З.С.ни (1994 й.т.) рашк оқибатида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 май куни Хоразм вилоятида ҳам рашк ортидан қотиллик содир этилганди. Шовот тумани, “Арбек” маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. (1973 й.т.) турмуш ўртоғи Ф.Э.ни рашк қилиб, ўрталарида келиб чиққан жанжал сабабли, яшаш уйида ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг бўйин қисмига жароҳат етказган, оқибатда Ф.Э. (1978 й.т.) воқеа жойида вафот этганди.