Қоғозистонда ичида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган машина ЙТҲга учради

ЙТҲга учраган “Лада Ларгус” енгил автомобилида 7 та одам, жумладан, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Қозоғистонда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашган “Лада Ларгус” енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ТИВ хабарига кўра, ЙТҲ 19 май куни Манғистау вилояти "Бейнеу-Тажен" автомагистралининг 82-километрида содир бўлган.

Олма-Ота - Тошкент трассасида ЙТҲ содир бўлди, 11 қурбон бор

Маълум қилинишича, “Лада Ларгус” енгил автомобилида 7 та одам, жумладан, 4 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Хабарда ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этди, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига жойлаштирилгани ва айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Аширов Бобомурод Базарбоевич мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолаётгани қайд этилган.

Қолган жароҳатланганларга, жумладан, Ўзбекистон фуқароларига касалхонадан рухсат берилган.

Ҳозирда Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда.

Жароҳатланган ўзбекистонликларга амалий кўмак бериш, жумладан, Б.Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун Элчихона Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган.

Шунингдек, айни пайтда фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.