Россияда янги туғилган чақалоққа Илон Маск деб исм қўйилди

Бола туғилганлиги ҳақида гувоҳнома фотосурати ижтимоий тармоқда кенг тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Сочида истиқомат қилувчи Александра ва Евгений Мосейкин нафақат яқинларини, балки интернетда юзлаб фойдаланувчиларни ҳайратда қолдиришди.

Улар янги туғилган фарзандининг гувоҳномаси расмини интернетда эълон қилишди. Ҳужжатда боланинг исми шарифи Мосейкин Илон-Макс Евгеньевич деб ёзилган. Бу ҳақда "КП – Кубань" нашри хабар қилди.

Муштарий бу ҳодиса юзасидан кўплаб изоҳлар ёзишган. Айримлар бу танловни қўллаб-қувватлашган, бошқалар эса танқид қилишган.  

Умуман олганда, бу ҳазил бўлган экан.

“Бу аслида ҳазил. Мен ижтимоий тармоқда ўзимнинг блогимни юритаман. Фарзандли бўлганимиздан сўнг ижтимоий тармоқдаги кузатувчилар билан ҳазил қилмоқчи бўлди. Гувоҳномани қўлга олишимиз билан, боланинг ҳақиқий исмини учириб, “Илон Маск” деб ёзиб қўйдик”, - дейди боланинг онаси Александра.

Бола туғилганлик ҳақида гувоҳнома сурати ижтимоий тармоқда кенг тарқалди. Онанинг сўзларига кўра, улар бундай шов-шув бўлишини кутишмаган.  Чақалоққа аслида Артем деб исм қўйиган. Бундай исмни унинг катта акаси Валерий танлади.