Россия ва Ўзбекистон “учбурчак” парвозлар ҳақида  келишиб олишди

Ўзбекистон ҳаво йўллари Россияда "учбурчак" парвозлар амалга ошириш имконига эга бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Апрель ойининг охирида Россия ва Ўзбекистон делегациялари Москвада учрашиб фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Росавиация матбуот хизмати.

Ўзбекистондан Францияга авиа парвозлар сони кўпайди

Икки давлат авиация соҳасини бошқарувчи органлари келишувига кўра, ҳар томондан бир авиакомпанияга исталган бешта шаҳар орасида “учбурчак” парвозлар амалга оширишга рухсат берилади.

Ўзбекистон учбурчак парвозлар учун Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Екатеринбург ва Қозон шаҳарларини танлаб олди. Россия томон танлаган шаҳарлар нома ҳозирча эълон қилинмаган. Шунингдек, томонлар парвозлар сонини босқичма-босқич ошириб боришга ҳам келишиб олишди. 

"Учбурчак" услубида парвозлар амалга ошириш деганда - бир мамлакат авиакомпанияси ҳамкор давлат ҳудудида бирор шаҳарда тўхтаб, кейин иккинчи шаҳарга парвозини давом эттириш имкониятини назарда тутилади. Одатда парвозлар фақат икки шаҳар орасида амалга оширилади.