Ўзбекистонда доллар яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 21 майдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 2,76 сўмга кўтарилиб, 8 460,91 сўм ташкил қилди.

Евро эса 62,05 сўмга камайиб, 9 439,00 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,32 сўмга ошди ва 131,06 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.