Мураббий Нурмагомедовнинг энг хавфли рақиблари маълум қилинди

UFC амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби америкалик спортчи Дастин Порье бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Россиялик UFC чемпиони Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес  Ҳабибнинг рақиблари кучига баҳо берди. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

“Ҳабибнинг тўрт потенциал рақиблари ҳақида гапирар эканман, енгил ва энг хавфли бўлган спортчиларни санаб ўтаман. Макс Холлоуэй Ҳабиб учун энг енгил рақиб бўлади. Макс яхши боксчи, лекин унда енгил дивизионда куч етмайди”, - дейди Хавьер Мендес.

Мураббийнинг сўзларига кўра, кейинги спортчи Дастин Порье. У  чидамли ва универсал.

“Тони Фергюсон – менинг иккинчи танловим. Унинг тирсаклари жуда хавфли. Ниҳоят, Конор мен учун биринчи рақамли номзод бўлиб қолади. Унинг бокси услуби ўзгача, бу унинг асосий имкониятидир”, - деб қўшимча қилди Мендес.

UFC амалдаги чемпионининг кейинги рақиби америкалик спортчи Дастин Порье бўлади. Ҳабиб ва Дастин жангини сентябрь ойида ўтказиш режалаштирилган.