Муфтий Усмонхон Алимов АҚШга жўнаб кетди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга жўнаб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўзаро мулоқот, халқаро анжуманларда иштирок этиш учун 19 май куни АҚШга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ойи билан табриклади – видео

Бу ҳақда республика мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, АҚШдаги дин пешволари билан мулоқотлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар ҳам муҳокама қилинади.

“Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида “Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги йирик жоме масжидда жума намозини адо этиши кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.