Google Huawei билан ҳамкорликни тўхтатди

Бундан буён Huawei смартфонларида Android янгиланмайди. Янги чиқадиган смартфонларда эса фақат Androidнинг очиқ кодли версиясини ўрнатиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Американинг Google корпорацияси Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликни тўхтатади, деб хабар қилмоқла РИА Новости, Рейтерга асосан.

Бугунгача чиқарилган смартфонларда  Android ишлашда давом этади, лекин янгиланмайди.  Келажакда эса Huawei смартфонларида Google дастурлари, масалан  Google Play ва Gmail ўрнатилмайли, дейилган хабарда.

Бундай чоралар қабул қилишга АҚШ Huawei ва унинг 70та бўлимини “АҚШ миллий хавфсизлигига хавф солаётгани” учун америка компаниялари ҳамкорлик қилиш таъқиқланган “қора рўйхатга” киритиши сабаб бўлган.

Шунингдек, Марказий разведка бюроси Европа мамлакатларини Huawei айни дамда, дунёда биринчилардан бўлиб тарғиб қилаётган, 5G уяли алоқа тармоқларидан воз кечишга чақирмоқда. Уларнинг фикрига кўра Huawei ўз ускуналари ёрдамида, Хитой ҳукумати буюртмасига асосан махфий маълмуотлар тўплаши мумкин.

Хитой ҳукумати АҚШнинг ушбу фаолиятини ўз иқтисодий мақсадларини кўзлаб амалга оширилаётган қадам ва “катта хато” деб атади.