Ўзбекистон ва Беларус махсус бўлинмалари жанг амалиёти ўтказади

Ўзбекистон ва Беларус махсус бўлинмалари терроризм, диний экстремизм ҳамда қуролли можароларга қарши жанг амалиёти ўтказади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май – Sputnik. Шарқий ҳарбий округнинг “Ғурумсарой” дала-ўқув майдонида “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” ўқув машғулотлари доирасида Ўзбекистон – Беларус махсус бўлинмалари биргаликда жанг амалиёти ўтказади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.   

Кеча, 18 май куни бўлиб ўтган брифингда Мудофаа вазирлиги икки давлат вакиллари ўтказилиши кўзда тутилган машғулотларнинг муайян павильони, режаси ҳамда тартиби хусусида хабар қилди.

"Ушбу махсус тактик-ўқув машғулотлари давомида ҳар икки мамлакатнинг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари бугун дунёнинг турли минтақаларида авж олаётган терроризм, диний экстремизм ҳамда қуролли можароларга қарши мураккаб ва замонавий жанг амалиётларини ҳамкорликда қўллай олишини намойиш этади", – деди подполковник Лазиз Усмонов.

Тадбир давомида Беларусь ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон маданий мероси, гўзал табиати, тарихий обидалари билан танишиш тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.