Самарқандда ҳоким иширокида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди

Самарқандда вилоят ҳокими иштирокида оммавий юриш марафони ва бадантарбия машқлари бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май – Sputnik. Бугун тонгда Самарқанд марказида ўтказилган оммавий юриш марафонида 25 минг киши иштирок этди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимияти матбуот хизмати.

“Самарқанд шаҳрида бугун эрта тонгдан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди. Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 25 мингдан ортиқ Самарқандликлар иштирок этишди. Шундан сўнг Регистон майдонида мусиқа садолари остида  эрталабки бадантарбия машқлари бажарилди”, - дейилган хабарда.

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини оширишга қаратилган ушбу тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этди.

Самарқандда ҳоким иширокида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди