“Биринчида – ҳаммаси сотилган” – қозоғистонлик финалчи болакай ҳазили

"Голос.Дети" танлови финалига чиққан қозоғистонлик болакай, Биринчи канал устидан кулди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мая - Sputnik. "Голос.Дети" кўрик танловининг финалчиси, қозоғистонлик Ержан Максим “Биринчида ҳаммаси сотилган” мавзусида ҳазил рекламада суратга тушди.

Рекламада, Ержан янги қурилган уйлар бинолар орасида юриб, - Биринчи уйдан хонадон сотиб олса бўладими, деб сўрайди. Унга эса “Йўқ, биринчида ҳаммаси сотилган, иккинчида бор", - деб жавоб қайтаришади”.  - Эҳ, янами, - деб ғамгин жавоб беради Ержан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Россия ОАВларида "Голос.Дети" танлови натижалари қалбакилаштирилганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Хусусан, машҳур хонанда Алсунинг қизига кўплаб сохта овозлар бериш натижасида қозоғистонлик Ержан Максим иккинчи ўринни эгаллаган эди.