Ўн беш йил узоқроқ умр кўришни хоҳлайсизми - олимлар тавсиялари

Олимлар шундай тўхтамга келишганки, тез-тез қадам ташлашни афзал кўрадиган одамларда юрак яхшироқ ишлайди. Бунда вазн ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май – Sputnik. Пиёда тез-тез қадам ташлаш инсон ҳаётини 15 йилга узайтириши мумкин. Лестер (Буюк Британия) университети олимлари шундай хулосага келишди, деб ёзади The Daily Mail.

Қалампирни хуш кўрувчилар узоқ умр кўришади(ми)?

Мутахассислар ўртача ёши 52 ёш бўлган ярим миллионга яқин одамлар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиққанлар.

Маълум бўлдики, тез-тез қадам ташлайдиган аёллар умрининг ўртача давомийлиги 86,7дан 87,8гачани ташкил этади. Эркакларда эса бу кўрсаткич 85,2-86,8га тенг.

Секин юрадиган ёки умуман кам ҳаракат қиладиган одамлар келажаги хавас қилгуликмас. Ҳаракатчан бўлмаган аёллар умрининг ўртача давомийлиги 74 ёшни, эркакларники эса 64,8 ёшни ташкил этган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидига кўра, юриш фойдаси инсон ортиқча вазнга эга бўлганида ҳам сақланиб қолади.

Олимлар ушбу тадқиқот кузатув асосида ўтказилганини, яъни тез юриш инсон умрини узайтиришини далилламаслигини қўшимча қилган. Шу билан бирга, шифокорлар ўз мижозлари соғлиғи ҳақида аниқ ҳолатни тасвирлаётганларида, бошқа тестлар қаторида айнан пиёда юриш тезлиги маркеридан фойдаланишларини унутмаслик лозим.