Одам тишларига эга денгиз маҳлуқи: АҚШдаги ғаройиб топилма суратлари

Ўлик балиқ қирғоқда топилган. Унинг оғиз бўшлиғида бир неча қатор юмалоқ шаклга эга тишлар бор эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май – Sputnik. Американинг Жоржия штатида бир аёл денгиз қирғоғидан ғаройиб балиқ топиб олди. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистонда баҳайбат балиқ овланди

Жоржиялик аёл Сейнт Саймонс ороли қирғоғида фарзанди билан сайр қилиб юриб, ўлик балиққа кўзи тушади. Яқинроқ боргач эса, денгиз жониворининг тишлари худди одам тишларини эслатишини кўради.

Балиқ оғиз бўшлиғида бир неча қатор юмалоқ тишлар мавжуд эди.

"Мен шок ҳолатига тушдим, чунки шу пайтга қадар бунақасини кўрмаганман", - дейди аёл.

Одам тишларига эга денгиз маҳлуқи: АҚШдаги ғаройиб топилма суратлари

Мутахассисларнинг изоҳига кўра, бу балиқ - кейпкод товонбалиғи, ва бу балиқнинг тишлари жуда яхши ривожланган бўлади. Денгиз жонивори узунлиги эса 75 сантиметргача етиши мумкин.