ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Беларус Республикаси ҳарбийлари "Жанговар ҳамдўстлик—2019" ҳамкорликдаги машғулотларида иштирок этиш учун Ил-76мд ҳарбий-транспорт самолётида Фарғона аэропортига етиб келди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, 22 нафар беларусь ҳарбий хизматчилари полковник Олег Костромин бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар билан ўтказиладиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади.
Ўқув машғулотлар 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги "Ғурумсарой" полигонида бўлиб ўтади ва у икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилмоқда.