ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонда American Film Market нуфузли кинобозори ташкилотчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий кинокомиссия матбуот хизмати хабар қилди.
Унда АҚШнинг Санта Моника шаҳрида бўлиб ўтадиган бутунжаҳон киноярмаркасида Ўзбекистонни илк бор кинолокация ва қўшма кинолойихалар учун ҳамкор сифатида тақдим этилииши бўйича келишувга эришилди.
Ушбу кинотадбирда ҳам энди Ўзбекистоннинг ушбу йўналишлардаги салоҳиятини намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон миллий павильони очилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон делегатлари, шунингдек, Канада павильонида бўлиб, Торонто халқаро кинофестивали доирасидаги кинобозорда қатнашиш учун музокара олиб бориб, келишувга эришди. Торонто фестивалида ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари билан иштирок этиши ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон павильони Берлин халқаро кинофестивали доирасидаги Европа киномаркети ташкилотчиси Йоҳанна Дет билан кўришиб, нуфузли фестивалнинг 70- юбилей сони доирасида янада самарали ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниб, шартнома тузиш ишлари бошланди.