"Афсонавий анъана": Халқаро валюта фонди раҳбарини ўзбеклар меҳмондўстлиги ҳайратлантирди

"Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам ташлашим билан мен бу меҳмондўстлик руҳини ҳис қилиб келмоқдаман. Бу сахийлик, бу олижаноблик... Меҳмонларга ўта сахийлик билан такаллуф кўрсатасизлар экан". - дея ҳайратини яширмади Лагард
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам қўйишим билан, бу мамлакат ҳақида гапириладиган афсонавий меҳмондўстлик сингари гўзал анъана руҳини ҳис этяпман. Сизлар меҳмонларни ғоят улуғлайсизлар экан, дея тўлқинланиб нутқ сўзлади Тошкентда Марказий банкда ўтказилган йиғилишда Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристин Лагард. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Ўзбек аёллари қачон Марказий Банк раиси бўлиши мумкин - Кристин Лагард жавоби

Кристин Мадлен Одетт Лагард 16 май куни илк бор Ўзбекистон диёрига ташриф буюрди. Марказий Банк биносида 17 май куни "Ўзбекистондаги ислоҳотлар: инклюзив ўсиш ва ҳамкорлик учун янги формула" мавзусида нутқ сўзлади.

Лагард ўз нутқини Ўзбекистондаги меҳмондўстлик анъанасига шарҳ беришдан бошлади. ХВФ раҳбарининг айтишича, бирор давлатга боришдан олдин, ўз жамоасига ўша юртни тавсифлайдиган бирор шиорни беришларини айтиб, мурожаат қилади. Лагардга жамоаси "Меҳмон отангдан улуғ" ибораси Ўзбекистонни яққол ифода этишини маълум қилади.

"Афсонавий анъана": Халқаро валюта фонди раҳбарини ўзбеклар меҳмондўстлиги ҳайратлантирди

"Куни кеча Ўзбекистон заминига қадам ташлашим билан мен бу меҳмондўстлик руҳини ҳис қилиб келмоқдаман. Бу сахийлик, бу олижаноблик... Меҳмонларга ўта сахийлик билан такаллуф кўрсатасизлар экан". - дея ҳайратини яширмади Лагард.

Кристин Лагард 1956 йилнинг 1 январида Парижда таваллуд топган. Франция иқтисод ва молия вазири лавозимида фаолият юритган. 2011 йилнинг 5 июнида Халқаро валюта фонди директори вазифасини бажаришга киришган. 2016 йилнинг 19 февралида ХВФ директорлар кенгаши Кристин Лагардни ХВФ директори лавозимига қайта сайлаган.