Ўзбекистонда Беларусь ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилади

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси “Ғурумсарой” полигони ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Жорий йилнинг 20—27 май кунлари Наманган вилоятида жойлашган “Ғурумсарой” полигонида биринчи марта Ўзбекистон ҳамда Беларусь Республикалари қуролли кучлари ҳамкорлигида “Жанговар ҳамдўстлик—2019” махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Беларусь давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилади.

Тажриба ва малака алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг барчаси “Ғурумсарой” полигони ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 22—27 апрель кунлари “Фориш” тоғ дала ўқув майдонида Ўзбекистон,  Покистон ва Туркия қуролли кучлари билар ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилган эди.