Хитойликлар Ойнинг орқа томонида ноёб кашфиёт қилишди

Хитой Ойни ўрганиш дастури ўз ичига учта босқични олади: Ой атрофини айланиб чиқиш, Ойга қўниш ва унинг сатҳидан Ерга намуналар олиб келиш. Дастлабки икки босқич хитойлик муҳандислар ва ракетачилар томонидан муваффақиятли амалга оширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Хитойнинг "Юйту-2" луноходи Ойнинг орқа томонида шу пайтгача мавжудлиги гумон остида бўлган Ой мантиясининг икки хил жинсларини аниқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар қилди.

Қонли Ой тутилишининг ранг-баранг кўринишлари

Бу топилмаларнинг ўрганилиши Ер ва унинг йўлдоши шаклланиши тарихини очиб беради.

"Ажабланарлиси шуки, “Апполон”лар ҳам, совет зондлари ҳам Ерга Ой мантиясидан бирор намуна келтирмаган. “Юйту-2” эса NASA зонди ўлчовлари кўрсатганидек, Жанубий қутб-Эйткен ҳавзаси тубидаги кратерга қўниб, унинг таркиби ҳақида биринчилардан бўлиб маълумот олди”, — дея кашфиётга изоҳ берган Тулуза университети палеонтологи Патрик Пине (Patrick Pinet).

Хитойнинг “Чанъэ” Ойни зондлаш дастури ўз ичига учта босқични олади: Ой атрофини айланиб чиқиш, Ойга қўниш ва унинг сатҳидан Ерга намуналар олиб келиш. Дастлабки икки босқич хитойлик муҳандислар ва ракетачилар томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Кўз тегди: Ойда ўсиб чиққан илк ўсимлик нобуд бўлди

Хитой 2019 йилда ушбу дастурнинг навбатдаги босқичи — тарихда илк бор Ойнинг орқа тарафига қўнишни амалга оширишни бошлади.

Бунинг учун 2018 йил май ойида ноёб “Чанъэ-4” қўниш мосламаси Ойга қўндирилди.

“Юйту-2” луноходи тўрт ой давомида Ер йўлдошида иш олиб бориб, ҳозир ҳам буни давом эттирмоқда.

Ҳозирда “Чанъэ-4” тадқиқот гуруҳи оммага “Юйту-2” тўплаган дастлабки илмий маълумотлар тақдим этди. Миссия бошлиғи Чунлай Ли ва унинг ҳамкасбларининг таъкидлашича, Ой юзаси қандай жинслардан таркиб топгани ва унинг турли қисмларида қанчалик фарқ қилиши олимларни аллақачон қизиқтириб қўйган.

Гап шундаки, олимлар ҳозирда Ер ва Ойнинг ички тузилиши ҳар хил сценарийга кўра турлича шаклланган, деган фикрда. Ердан фарқли равишда Ойда тектоник жараёнлар бўлмаган. Ер қаъри у пайдо бўлганидан сўнг бир неча ўн миллионлаб йил ўтганидан кейин нисбатан тез совуган.

Космик “оқ олтин”: хитойликлар Ойда чигит ундиришди

Хитойликлар ўтказаётган тадқиқотлар бу борада қизиқтираётган барча саволларга жавоб топишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг “Чанъэ-4” космик қурилмасида Ойга олиб чиқилган пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиққанди. Бироқ улар нобуд бўлди. Олимлар ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб Ернинг йўлдошида тун эканлигини ва унда ҳаво ҳарорати - 170 даражагача тушиши мумкинлиги билан тушунтиришган.

Ойга чигитдан (пахта уруғи) ташқари, рапс (карам тури), картошка ва мойли ўсимликлар уруғлари етказилганди, бироқ уларнинг бирортаси кўкариб чиқмаган.