Тошкентдаги “Файзобод” автодроми реконструкция қилинади

Тошкентдаги “Файзобод” автодромининг қиёфаси тез орада ўзгаради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Тошкентдаги “Файзобод” автодромининг қиёфаси тез орада ўзгаради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ИИББ хабарига кўра, бу масала бир қанча вақтдан бери уларни ўйлантириб келмоқда.

Бугунги кунда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ушбу бино ва автодромни тўлиқ таъмирдан ўтказиш зарурати юзага келган.

Тошкентдаги “Файзобод” автодроми реконструкция қилинади

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти республика Ички ишлар вазирлигига ходимлар ва бўлажак ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида янги бино қурилиши ва автодромни таъмирдан ўтказишга маблағ ажратишни сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат кўриб чиқилгунга қадар вақтинчалик чора сифатида ЙҲХБ ходимлари томонидан ЙҲХБ “Файзобод” РЎ ва ИОБ машқ майдони ҳудудидаги йўл қатламини маълум қисмини таъмирдан ўтказиш чораси кўрилди.

Тошкентдаги “Файзобод” автодроми реконструкция қилинади

Эслатиб ўтамиз, Миробод тумани, Файзобод кўчаси, 43 манзилида жойлашган ва Бектемир, Яшнобод ҳамда Шайхонтохур туманларига хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими биноси 1978 йили қурилган.

Тошкентдаги “Файзобод” автодроми реконструкция қилинади