Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Ахборот маркази “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорациясининг қўшма лойиҳаси асосида ишга туширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар қилди.

Очилиш маросимида “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси президенти Беҳзод Юлдошев,  Россия Федерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда Ўзбекистон ва Россия атом тармоқлари вакиллари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Таъкидланишича, ахборот маркази Ўзбекистон аҳолиси учун ҳар бир инсон атом нима эканлиги, АЭС қандай ишлаши, атом технологиялари қайси ноэнергетик соҳаларда қўлланилиши ва кўпгина бошқа масалалар бўйича билимга эга бўлиши мумкин бўлган майдон бўлади. Марказ экспозицияси турли ёшдаги ташриф буюрувчилар учун мўлжалланган: мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёши катталар.

Тошкентда атом технологиялари бўйича ахборот маркази очилди

Шунингдек, марказ майдонида олимларнинг оммавий маърузалари ўқилади, атом тармоғи мутахассислари билан учрашувлар ва шу билан боғлиқ турли тадбирлар  ташкил этилади.

Ўтган йилнинг куз ойида Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов республика ҳудудида АЭС қурилиши бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолашди. “Росатом” ВВЭР-1200 реакторли қурилма “3+” авлодига тегишли иккита энергоблокдан иборат бўлган мажмуа барпо қилишни режалаштирилмоқда.