Тошкент вилоятида Молдова фуқароси пахта экин даласини пайҳон қилди

Чет эллик фуқарога қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Тошкент вилоятида Молдова фуқароси пахта экин даласини пайҳон қилди.

Беш юздан ортиқ Молдова фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, Юқоричирчиқ туманида 13 май куни Молдова Республикаси фуқароси 31 ёшли К.В. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасида номаълум аёл билан “Низомиддин Анро-омад” фермер хўжалиги пахта экин даласига кирган.

“Пахта экин даласининг 0.1га майдонини автомашинада пайхон қилиб, моддий зарар етказган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, К.В.га қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.